Ўғил кўришнинг махсус усули борми?

Сурат манбаси, Reuters
Ҳиндистондаги газета ўз муштарийларига қиз ўрнига боғла туғиш бўйича илм-фанда тасдиқланмаган маслаҳатларни берган. Улар сирасига кўп овқат ейиш ва ғарбга юзланиб ухлаш кирар экан.
Фарзанднинг жинси отанинг спермасидаги хромосомаларга боғлиқдир.
Аммо, Керала вилоятида чоп этиладиган Мангалам газетаси ўғил кўришни истаганлар учун олтита маслаҳат билан чиқди.
Ҳиндистон маданиятида ўғил қиздан афзал қўрилади.
Мангалам газетаси бўлажак оналарга нонуштани канда қилмаслик, ҳамда эркакнинг спермасини "бақувват" бўлган муайян кунларда жинсий алоқа қилишни тавсия қилади.
У, шунингдек, эркакларга ўз спермаларини кучайтириш учун аччиқ ва нордон нарсаларни емасликни маслаҳат беради.
Аммо, сперманинг кучи боланинг жинсини ҳал қилмайди. Агар спермада Y хромосомаси бўлсагина, бола ўғил бўлиши мумкин.
Лондондаги Портланд касалхонасининг гинекологи Доктор Шазия Малик ҳинд газетасидаги маслаҳатлар асоссиз эканини айтади.
"Фарзанднинг ўғил ё қиз бўлиши буткул тасодифий бўлади. Ҳомила агар табиий йўл билан қилинадиган бўлса, қандайдир усул билан унинг жинсини ўзгартириш мумкинлигига ҳеч қандай илмий исбот йўқ", - дейди у.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+ - BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг





























