Вашингтонда Трампга қарши "Аёллар марши": Юз минглар юриши

Сурат манбаси, EPA
АҚШ президенти Доналд Трампнинг қасамёд маросимидан бир кун ўтиб, Вашингтонда юз минглаб одамлар Трампга қарши "Аёллар марши"га чиқишган.
Аввалига норозилик юришида 200 минг одам иштирок этиши кутилганди, бироқ акция бошланиши арафасида ташкилотчилар кутилаётган иштирокчилар сонини 500 мингга кўтаришган.
Вашингтондаги юришга бирдамлик белгиси сифатида дунёнинг юзлаб шаҳарлари, жумладан, Сидней, Лондон, Париж ва Барселонада ҳам норозилик юришлари бўлиб ўтмоқда.

Сурат манбаси, Reuters
Ҳаммаси бўлиб, шанба кунига дунё бўйлаб 700 та "аёллар марши" режаланган.
Лондонда ўтган юришда ўн минглаб одам қатнашган.
Юриш ташкилотчилари орасида сўл қанот партиялар фаоллари, аёллар ҳақлари ташкилотлари ва "яшиллар" ҳаракати вакиллари бор.

Сурат манбаси, EPA
Улар хотин-қизлар ҳақларига эътибор қаратишмоқчи.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Доналд Трампнинг ҳокимиятга келиши билан аёллар ҳуқуқлари хавф остида қолган.

Сурат манбаси, Reuters
Бошларига ёрқин пуштиранг шапкалар кийиб олган марш иштирокчилари, шунингдек, ирқий тенглик, соғлик ва аборт ҳуқуқини чекламасликка чақиришмоқда.
Пуштиранг шапкалар Трамп аёлларнинг интим жойларига теккани ҳақида гапирган 2005 йилдаги аудио ёзувларга ишорадир.
Маршга машҳур қўшиқчи Кэти Перри, актрисалар Скарлетт Йоханссон, Эми Шумер, Патрисия Аркет ҳамда режиссёр Майкл Мурлар ҳам қўшилишган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг





























