Лондондаги ҳужумлардан сўнг - фото

Published

Лондонда 3 июн тунида содир этилган ҳужумлардан кейин полиция тергови давом этар экан, ҳужумларга боғлиқ жойларда олинган фотосуратлар.

Raids in Barking

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Шанба тунида Лондон Бридж кўприги ва Боро Маркет атрофида уюштирилган ҳужумлар оқибатида 7 инсон ҳалок бўлди, 48 киши жароҳатланди. Ушбу ҳужумларга боғлиқ деб кўриб Лондон полицияси шаҳарнинг Баркинг туманида 12 кишини ҳибсга олди.
Police standing guard at a block of flats in Barking

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, 3 июн тунида полиция уч ҳужумчини отиб ўлдирган. Ҳужумчилардан бири Баркингдаги кўп қаватли бинонинг биринчи қаватида хотини ва икки боласи билан бирга яшаган.
Police cordon at Blackfriars Bridge

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Шанбадаги террор ҳужумларидан кейин Лондон марказидаги ҳужумлар саҳни ўраб олиниб ҳаракатланиш тақиқланди.
Counter-terrorism officers near the scene of the attack

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ҳодисалар рўй берган жойлар атрофида аксилтеррор кучларининг патрули йўлга қўйилди.
Armed police climb escalator in The Shard

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қуролланган офицерлар ҳужумлар юз берган жойга яқин “Шард” минорасида ҳам текширишлар ўтказдилар, “Шард” Британиянинг энг баланд биноси ҳисобланади.
Police patrol boat on the Thames

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Темза дарёсида ҳам полиция патрули амал қилмоқда.
Forensics officer works at the scene

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Ҳужумлар жойида суд-тиббиёт экспертизаси мутахассислари ишладилар.
Police dog-handlers at work

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исковуч итлар ҳам ашёвий далилларни қидиришга жалб этилди.
Union flags at half-mast on the roof of Downing Street

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Британия Бош вазирининг идораси – Даунинг Стрит устидаги байроқлар туширилди.
Abandoned buses on London Bridge

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ҳужумлардан кейин ҳамма нарсани шу ҳолича қолдириш буйруғи берилди. Лондон Бридж кўпригида автобуслар, такси ва бошқа автомобиллар қолдириб кетилди.
Police at London Bridge

Сурат манбаси, PA

Сурат тагсўзи, Лондон Бридж кўпригида фургон пиёдаларни босиб кетгани ҳақидаги хабарлар ортидан полиция ҳаракатлари бошланди.
People at the scene of the London Bridge attack

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Тезда ён-атроф жамоатчилик учун ёпиб қўйилди.
People with their hands on their heads in Borough Market

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бир неча инсон пичоқлангани ҳақидаги хабардан кейин Боро Маркети атрофидаги ресторан ва барлар ҳам ёпилди.
Man on ground at Borough Market

Сурат манбаси, Gabriele Sciotto

Сурат тагсўзи, Социал медиа фойдаланувчиларидан бир ерда ётган инсоннинг фотосуратини эълон қилди. Жасаднинг баданига банкалар боғланган эди. Кейинчалик портловчи белбоғлар сохта экани тасдиқланди.
Ambulances and police at London Bridge

Сурат манбаси, AFP/Getty

Сурат тагсўзи, Яраланган инсонларга ҳодиса жойининг ўзида илк тиббий ёрдам кўрсатилди. 48 инсон шифохонага ётқизилган, айримларининг аҳволи оғир.
Two people react to London Bridge attacks.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Фейсбук хавфсизлик текширувини йўлга қўйди, бундан фойдаланиб инсонлар ўзларининг соғ-саломат экани ҳақида яқинларини огоҳлантириб хотиржам қилдилар.