Португалиядаги ёнғинда 62 киши қурбон бўлди

Сурат манбаси, PA
Марказий Португалиядаги ўрмонларнинг ёниши оқибатида камида 62 киши ўлган. Уларнинг аксарияти машинаси билан олов ҳалқаси ичида қолиб кетганда ҳалок бўлган.
Ҳукуматдагиларнинг айтишича, ёниб кетган автомобилларда 30 жасад топишган. Улар катта йўлга қараб кетаётган бўлган. Ташлаб кетилган машиналардан унча узоқ бўлмаган йўлдан 17 жасад топилган. Кўринишидан одамлар ёнаётган ўрмондан пиёда чиқиб кетишга ҳаракат қилган. Яна 11 киши Коимбра шаҳридан унча узоқ бўлмаган Педроган-Гранди поселкасида ўлган.
Бир неча одамнинг жасади бошқа жойлардан топилган.
Ҳукумат раҳбари Антониу Кошта қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Қурбонлар орасида 4 бола ҳам бор.
Ўт ўчирувчилар доҳил 60 дан ортиқ одам турли даражада куйган. Уларнинг орасида 8 ёшли қизалоқ ҳам бор. Ўт ўчирувчилар уни олов билан ўраб олинган ўрмонда ёлғиз ҳолда топишган.
Оловни жиловлашга юзлаб машина, авиация ва минглаб ўт ўчирувчи ҳамда қутқарувчилар ташланган бўлса ҳам вазиятни назорат остига олиб бўлмаяпти.
Бош вазир ҳодисани "буюк фожиа" деган.

Сурат манбаси, EPA

Сурат манбаси, AFP

Сурат манбаси, EPA
Аҳоли пунктларидан бирининг мэри олов хавф солаётган поселкаларни хавфсизлинтириш учун ўт зчирувчилар етмаётганини айтган.
Ёнғин катта тезликда тўрт томонга ёйилмоқда.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02





























