Британия тарихидаги энг йирик ҳарбий кема илк бор денгизга чиқмоқчи

Сурат манбаси, EPA
Published
"Куин Элизабет" номидаги янги авианосец 3.8 миллиард АҚШ долларига тушган.
Ўтган икки йил давомида синаб кўрилган.
Унинг катталиги учта футбол майдонига тенг бўлади.
Энди эса, илк бор очиқ денгизга чиқмоқчи.
2021 йилда эса, АҚШ соҳилларидаги машқларда қатнашмоқчи.
Британия Мудофаа вазири аллақачон бу хусусда "Daily Telegraph' нашрига суҳбат берган.
Майкл Фэллон Россия разведкаси янги авианосецни кўздан қочирмаслигини тахмин этган.
"Россияликлар унга бир мунча ҳасад билан қарашлари"ни ҳам ўзича башорат қилган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02





























