Мяньмар: Дарбадар мусулмонлар сони ярим миллиондан ортди

Мяньмар

Сурат манбаси, Reuters

Published

Маҳаллий мусулмонлар ҳали-ҳам икки танлов қаршисида қолишган.

Не бўлса бўлсин, Мяньмардаги зўравонликларга дош бериш ва ёки мамлакатни ташлаб қочиш.

Масала шундаки, уларнинг ихтиёрларида қолган ҳар икки танлов ҳам бу мусулмонларнинг жонлари учун бирдек хатарли, бирдек таҳликали.

Минтақадан олинаётган хабарларга кўра, вазият шу даражага бориб етганки, бор-йўғи икки куннинг ўзида 2000 мусулмон дарбадарликка юз тутган.

Тушган қайиқларининг ағдарилиб кетиши натижасида, яна ўндан ортиқ аёл ва бола нобуд бўлган.

Омон қолганларини эса, Бангладешда осон бўлмаган бошқа бир ҳаёт кутмоқда...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02