Россия аскарларига сэлфи олиш тақиқланади

Май, 2010: Россиялик денгизчилар Севастополдаги денгиз базасида суратга тушишмоқда.

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Май, 2010: Россиялик денгизчилар Севастополдаги денгиз базасида суратга тушишмоқда.
Published

Россия мудофаа вазирлиги аскарлар ва бошқа ҳарбий ходимларга хавфсизлик туфайли ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унга биноан, интернетда чоп қилинадиган суратлар, видео ва бошқа материаллар душман учун фойдали бўлган тафсилотларни фош қилиши мумкин.

Интернетга юкланган материалнинг жуғрофий жойлашуви орқали эса ҳарбий бўлим қаерда жойлашганини билиб олиш мумкин.

Россия аскарларининг ижтимоий тармоқлардаги сурат ва видеолари уларнинг Украина ва Суриядаги амалиётларини намойиш қилган.

Август, 2008: Россия аскари Грузиядаги урушни суратга олмоқда.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Август, 2008: Россия аскари Грузиядаги урушни суратга олмоқда.

Масалан, 2014 йилда россиялик аскар ўз ёзган постида Украинадаги Россияпараст исёнчиларга Град ракеталарини етказиб берганини фахрланиб эълон қилган.

2014 йил августида эса Россия аскарлари Украина шарқида ўз ҳарбий қисмларида инсоний талафотлар юз берганини ёзганлар.

Россия мудофаа вазирлигининг айтишича, икки давлат хавфсизлик хизматлари бўлмиш ФСБ ва ФСО аллақачон ўз ходимларига ижтимоий тармоқларда ўз касбий фаолиятларини ёритишни тақиқлаган.