10 йил ўтиб ҳам очилмаган қотиллик, ҳукумат "ёпди-ёпди" қилдими?

Сурат манбаси, Getty Images
Published
Беназир Бҳуттони ким ўлдирганди? - Покистон собиқ Бош вазирига қарши уюштирилган суиқасд ҳануз топишмоқлигича қолмоқда.
Беназир Бҳутто Покистоннинг бу замонавий тарихидаги энг таниқли сиёсатчилардан бири бўлган.
Икки карра Бош вазирлик даражасига кўтарилган. Унинг ўлими юзасидан, ҳатто, халқаро текширув ўтказилган.
Қатор шахслар ҳибсга олинган, турлича фитна назариялари илгари сурилган, аммо, орадан 10 йил ўтиб ҳам, ҳеч ким айбдор, деб топилмаган.
Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф Би-би-си билан суҳбатида илк бор бу фитнада давлатнинг қўли борлиги эҳтимоли ҳақида сўз юритган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002





























