Австралияда рўй берган бу воқеа дунё матбуотини "забт" этмоқда. Илон заҳарсиз бўлган, аммо...

Илонлар билан ишлайдиган касб соҳиби 1 ярим метрлик жониворни "тийиб" қўйишга чақирилган

Сурат манбаси, JASMINE ZELENY

Сурат тагсўзи, Илонлар билан ишлайдиган касб соҳиби 1 ярим метрлик жониворни "тийиб" қўйишга чақирилган
Published

Австралиялик аёлни бу заҳарсиз илон чаққанида у туалетда ўтирган жойидан "сакраб тушган", дейди илонлар билан ишлайдиган мутахасис.

59 ёшли Ҳелен Ричардс Брисбандаги қариндошининг уйида, ярим тунда илон ҳужумига учраган.

Заҳарсиз, аммо бир ярим метрли бўғма илон туалетда ётган бўлган.

Илонлар билан ишлайдиган Жасмин Зеленига кўра, иссиқ ҳавода илонлар одатда салқин жойларда жон сақлашади.

Туалетдаги сув салқинлиги илонни ўзига жалб қилган бўлиши мумкин.

Ричардс хоним "ўрнимдан сакраб тушдим, ҳали иштонимни кўтариб улгурмагандим. Бир қараганда туалетда худди тошбақа ётгандай эди", деб айтган у

The Courier Mail газетасига.

The carpet python curled up in the toilet bowl

Сурат манбаси, JASMINE ZELENY

Сурат тагсўзи, Илон сувсираб туалетга тушган бўлиши мумкин

Зелени хоним Ҳелен Ричардснинг ярасини даволар экан, бу каби "гилам илонлар" одатда безарар бўлишини айтган.

"Афсуски, Ричардс хоним туалетга ўтириши билан илоннинг қочиш йўлини тўсиб қўйган ва у қўрққанидан ҳужум қилган", деб айтган Зелени хоним Би-би-сига.

"Мен етиб келганимда ҳаммаси жойига тушган...Илон туалетда қамалиб қолганди", дейди у.

Австралиянинг жанубий соҳилларида бу каби илонлар кўп учрайди. Улар заҳарсиз, аммо илон чақишига қарши махсус ваксиналар тавсия қилинади.

Австралияда шу кунлар мисли кўрилмаган даражада иссиқ ҳаво ҳукмрон.

Ёввойи ҳайвонлар ҳам бу иссиқдан азоб чекишмоқда.

Отлар, кўршапалак ва балиқларнинг "оммавий" ўлиши ҳақида хабарлар бор.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek